Эрдўған: Туркия ҳар доим Греция билан музокаралар олиб боришга тайёр
- 19.09.2020 10:05
- 50
- Хориж
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған шарқий Ўрта ер денгизидаги бурғулаш ишлари сабабли юзага келган келишмовчиликни ҳал қилиш учун Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис билан музокаралар ўтказишга рози эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда 18 сентябрь куни Lenta.ru нашри маълум қилди.
“Биз ҳар доим музокараларга тайёрмиз. Ҳатто воситачилар ёки видеомулоқот ёрдамида бўлса ҳам”, деб маълум қилди Туркия раҳбари. Шу билан бирга, у агар Греция ўзиники тўғри эканлигида туриб олса, “бундай музокаралар фойдасиз эканлигини” таъкидлаб ўтди.
Аввалроқ Европа Иттифоқи шарқий Ўрта ер денгизида амалга ошираётган бурғулаш ишлари сабабли Туркияга нисбатан санкциялар жорий этилиши билан таҳдид қилди. Агар Туркия томонидан вазиятга ўзгариш киритилмаса, 24 сентябрь куни Анқарага нисбатан қўшимча чоралар тайёрланиши ҳақида маълум қилинди.