Эрон БМТнинг Аёллар мақоми бўйича комиссиядан чиқарилди

БМТ Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича қўмитаси 2026 йилгача Эронни Аёллар мақоми бўйича комиссиядан чиқариб ташлаш учун овоз берди.

Бунга 29 давлат ёқлаб овоз берди, 16 давлат бетараф, Боливия, Зимбабве, Қозоғистон, Хитой, Нигерия, Никарагуа, Уммон ва Россия қарши чиқди.

Овоз бериш АҚШ ташаббуси билан ўтказилди. Бу таклиф Эрон томонидан кескин танқид қилиниб, уни ноқонуний ва мисли кўрилмаган, деб атади.

БМТ Теҳронни қонунларни, жумладан, сўз эркинлиги ва ҳукуматга қарши намойишларни кескин бостириш ҳуқуқини бузганликда айблади.

Намойишлар сентябрь ойи ўрталарида ҳижобни нотўғри кийгани учун ҳибсга олинган Макси Амини ўлимидан сўнг бошланди. Тез орада акциялар бутун мамлакат бўйлаб тарқалди.

Намойиш оқибатида 400 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани, 2000 киши ҳибсга олингани, 11 киши Эрон ҳукумати томонидан ўлимга ҳукм қилинганлиги маълум бўлди.