Эронда ўн минглаб намойишчилар авф этилди, лекин ҳаммаси эмас - тавба қилганлар
Эрон ҳукумати олий раҳбар Оятуллоҳ Али Ҳоманаий ўн минглаб маҳбуслар, жумладан ҳукуматга қарши намойишларда айбланган кўплаб маҳбусларни афв этганини маълум қилди. Бироқ, кечирим бир қанча шартлар, жумладан, ёзма тавба қилиш билан бирга амалга оширилади.
Афв 1979 йил 11 февралда шоҳнинг қувғин қилиниши ва Эронда ислом республикаси эълон қилиниши билан якунланган ислом инқилобининг 44 йиллигига тўғри келди.
Оятуллоҳ Ҳоманаий таъкидлашича, тартибсизликларда иштироки учун ҳибсга олинганлар “хорижликлар учун жосуслик қилмаган ва хорижий разведка хизматлари агентлари билан бевосита алоқада бўлмаган”, қотиллик содир этмаган тақдирдагина авф этилади ёки жазо муддати қисқартирилади.
Шу билан бирга, афв икки фуқаролиги бўлган қамоққа олинганларга нисбатан қўлланилмайди.
Қароргоҳи Ослода жойлашган "Эрон Инсон ҳуқуқлари" ташкилоти ҳибсдаги камида 100 киши ўлим жазосига ҳукм қилинганини тахмин қилмоқда. Барча айбланувчилар "ўз адвокатидан фойдаланиш, қонуний жараён ва адолатли судловдан маҳрум қилинган".
Намойишларда қатнашгани учун тўрт киши аллақачон қатл этилган. Январь ойида Эрон хавфсизлик кучлари аъзосини ўлдирган икки киши осилган эди. Қатл олдидан улар қийноқларга дучор бўлганликларини айтиб, мурожаат қилишган. 2023 йил 14 январда 2019 йилда жосусликда айбланиб ҳибсга олинган, Британия-Эрон фуқароси Алиризо Акбарийни қатл қилган.