Европа давлатларидан АҚШ ҳудудига кириш тақиқланди

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Европа давлатлари ҳудудидан кириш тақиқи тўғрисидаги қарори сўнгги 14 кун давомида Шенген ҳудудида бўлиб АҚШ ҳудудига кирмоқчи бўлган фуқаролар учун амал қилади. Бу ҳақда АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги хабар қилди.

Дастлаб Трамп коронавирус туфайли кириш тақиқи 13 март жума кунидан кучга киришини ва ўттиз кун давом этишини маълум қилди.

Вазирлик баёнотида тақиқ қўйилган мамлакатларга аниқлик киритилган: Австрия, Бельгия, Чехия, Дания, Эстония, Финляндия, Франция, Германия, Греция, Венгрия, Исландия, Италия, Латвия, Лихтенштейн, Литва, Люксембург, Мальта, Нидерландлар, Норвегия, Польша, Португалия, Словакия, Словения, Испания, Швеция, Швейцария.

Мазкур қарор АҚШда қонуний муқим истиқомат қилувчи мақомига эга шахслар, яқин қариндоши АҚШ фуқароси бўлган шахслар ва айрим бошқа шахслар учун амал қилмайди.