Икки кунда 10 нафар шахс ис газидан заҳарланди
- 11.11.2019 10:41
- 68
- Ҳодиса
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов ис газидан заҳарланиш юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2019 йил 9 ноябрь куни соат 07:30 ларда Қашқадарё вилояти Қарши тумани, Боғдод маҳалласида яшовчи аёл Б.И., унинг 2 нафар фарзандлари ҳамда яшаш хонадонига меҳмонга келган 5 нафар қариндошлари яшаш уйи ошхонасидаги газ плитасини ёқиб, ухлаб қолиши натижасида ис газидан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган.
Шунингдек, 2019 йил 10 ноябрь куни соат 13:00 ларда Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Е.А. ва унинг турмуш ўртоғи қўлбола усулда ясалган иситиш қозини ўчоғига уланган табий газ угаридан (ис гази) заҳарланиб, вафот этганлар.
Иккала ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар тешкирув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Бугун, 14:37
- Таълим