Иштихон туман ФҲДЁ бўлими 6 ойга обуна қилинган

“Зарафшон” газетасининг жорий йил 9 июль, 87-сонида “Тижоратга айланаётган маърифат ёки обуначи ва етказиб берувчи муносабатлари хусусида” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Унда вилоятимиз шаҳар ва туманларидаги корхона-ташкилотлар, муассасаларга, жумладан, Иштихон тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига даврий нашрлар ўз вақтида етказиб берилмаётгани баён қилинган.

Мақола юзасидан Иштихон почта алоқа тармоғи бошлиғи Т.Ражабов имзоси билан жавоб хати келди. Унда жумладан, шундай ёзилади:

“Иштихон тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими Иштихон почта алоқа боғланмасидан бир нусха “Зарафшон” ва икки нусха “Иштихон овози” газетасига 6 ойга обуна қилинган. 2019 йил июль ойидан бошлаб, газеталарни етказиб бериш учун тузилган шартнома муддати тугаган. Шу сабабли ташкилотга газеталарни етказиб бериш тўхтатилган.