Кам таъминланганларнинг қарздорлиги тўлаб берилди

Пайариқ туман ҳокимлиги ҳамда Мажбурий ижро бюроси туман бўлими хайрли ишга қўл урди.

Истеъмол қилинган электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви учун тўловларни амалга оширишда имконият тополмаётган, аммо қарздорлиги мавжуд кам таъминланган ва иқтисоди ночор 77 оиланинг 10 миллион сўмлик қарздорлиги ҳомийлик маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди. 

- Оилада кўпчиликмиз, даромадимиз кам. Буни билган ҳокимлик ва Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ходимлари 500 минг сўмлик электр энергияси ва табиий газдан бўлган қарздорлигимнинг тўлаб берилишига кўмаклашди, - дейди тумандаги Шўртепа маҳалласида яшовчи Раҳима Эргашева. -  Бунинг учун ташкилотчилардан миннатдорман.  

Туман ҳокимлиги ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари шу каби Баҳрин, Ғойибота, Гўзал, Фаровон, Дарвишиқ маҳаллаларида ҳам бўлишиб, кам таъминланган оила эгаларига коммунал хизмат учун тўлов қилинганлик ҳақидаги маълумотномани топширди.

Баҳром ҲАМИДОВ, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси катта тафтишчиси.