Канадада пичоқ билан қуролланган шахс одамларга ҳужум қилди
- 01.11.2020 22:26
- 98
- Хориж
Канаданинг Квебек шаҳрида пичоқ билан қуролланган шахс томонидан амалга оширилган ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлди, беш киши яраланди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берди.
СВС телеканали тақдим этган маълумотга кўра, воқеа парламент биноси ёнида содир бўлган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳужум “ўрта аср кийимида” бўлган эркак киши томонидан амалга оширилган. Унинг қўлида совуқ қурол бўлган.
Айни вақтда полиция ходимлари гумонланувчи шахсни ҳибсга олишган, у госпиталга ётқизилган. Radio Canada берган маълумотга кўра, гумонланувчи 25 ёшлар атрофидаги эркак киши.
“Биз фуқаролардан, эшикларини беркитиб, уйларида қолишни сўраймиз. Сабаби тергов-суриштирув ишлари ҳали давом этмоқда”, деб ёзди Квебек полицияси маъмурияти Твиттерда.
Теглар:
Канада