Киевдаги 9 қаватли уйда портлаш содир бўлди
- 22.06.2020 21:55
- 159
- Сиёсат

21 июнь куни соат 10:00 (12:00 – Тошкент вақти)да Украина пойтахти Киев шаҳрида жойлашган тўққиз қаватли турар жой уйларининг биридан газ чиқиши оқибатида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Украинанинг фавқулодда вазиятлар давлат хизматининг матбуот хизмати хабар берди.
“Соат 10:00 да Дарницкий туманининг Григоренко кўчасидаги тўққиз қаватли 41 уйда портлаш содир бўлди. Дастлабки текширувларга кўра, газ ва ҳаво аралашмаси оқибатида юз берган портлаш туфайли тўртинчи ва бешинчи, шунингдек, олтинчи ва еттинчи қаватлар вайрон бўлган”, дейилган хабарда.
Тақдим этилган сўнгги маълумотга кўра, портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлган ва 5 нафар фуқаро жабрланган.
Қутқарув ишлари давом этмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
ТИРИЛГАН МУРДА: Орзули дунё
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Эрон – Исроил зиддияти: АҚШ можарога қўшиладими?
- 2 соат аввал
- Хориж
ТИРИЛГАН МУРДА: Ўтмиш соғинчи
- 2 соат аввал
- Сиёсат
Вилоят раҳбари туркиялик инвесторни қабул қилди
- 3 соат аввал
- Самарқанд