Клеопатранинг қабри қаерда?
Археологлар қачонлардан буён машҳур малика Клеопатранинг қабрини муваффақиятсиз қидириб келишади. Аммо унинг ўрнига Миср қаърида мутлақо бошқа топилмаларга дуч келишяпти. Тўғри, бу топилмалар ҳам малика тобутидан кам қизиқарли эмас.
Бу сафар тарихчилар Тапосирис Магна шаҳри ер остида 13 метр чуқурликда ғалати туннелни аниқлашди. Унинг узунлиги салкам бир ярим километр, шифти баландлиги икки метр. Ичкарисида Клеопатра ва Александр Македонский қиёфалари ва исмлари ўйилган тангалар топилди.
Бундан ташқари, Клеопатра хукмронлиги пайтида алоҳида сиғинилган маъбуда Иседа ҳайкалчаси ҳам бор эди. Эҳтимол, ўша туннел Клеопатра дафнасига олиб борар. Афсуски, унинг катта қисми ерости суви тагида қолган. Ҳозирда сувни чиқариб ташлаш ишлари қилиняпти.
Кутилмаган зилзила
Ҳозирда амалда барча табиий офатлар озми-кўпми, ҳар қаерда тушунтирилиб берилмоқда, баъзан олдиндан айтиляпти ҳам. Олимлар у ёки бу вулқон отилиши бошланишини билишади. Сайёранинг аниқ нуқтасида тўфон қаердан, қачон келишини айтишади.
Аммо яқинда Даниянинг Борнхольм оролида рўй берган зилзила, унинг келиб чиқиши олимларни боши берк кўчага киритиб қўйди. Зилзилага “айбдор” атмосфера босимининг кескин ошиши деган тахминлар бор. Бироқ бу шунчаки тахмин. Аслида зилзилага сабаб нима?..
Денислар ғорида кимлар яшаган?
Олтой тоғлари бошланидан Бийск шаҳридан 250 километр наридан Ануй дарёси водийсида денгиз сатҳидан 670 метр баландда ноёб табиий ва археолагик ёдгорлик - машҳур Денислар ғори бор.
Бу ер ҳамиша қуруқ, гумбаз остида жойлашган туйнук эса табиий ёруғликни таъминлайди ва мўри вазифасини ўтайди. 280 минг йил аввал бу ерда номаълум турдаги одамлар яшаган.
Ғор майдони 270 квадрат метр, узунлиги 110 метр. Айтишларича, аслида ғор жуда катта бўлган, қоялар орасига чуқур кириб кетган йўлни қулаган тоғ жинслари кўмиб юборган. Ғор тарихида ечилмаган жумбоқлар кўп. Унда яшаганларни ўзга сайёралардан келиб қолган, деган тахминлар бор. Улар кейинчалик ақлли инсон ва неандерталликлар билан чатишиб кетишган.
“Денисликлар” нега йўқолган? Бу саволга хозирча фан жавоб беришга ожиз.
Тоғаймурод Шомуродов тайёрлади.