Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари қаерга сарфланади? Бу сессия ишида муҳокама қилинади

Шу йил 23 июль куни халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтади.

Сессия кун тартибидан вилоятдаги судлар фаолиятининг 2020 йил яримйиллик якунлари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг вилоят ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳолати бўйича 2020 йил яримйиллик якунлари тўғрисидаги ахборотлари тингланади. Шунингдек, сессияда вилоятда “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастури»нинг туман ва шаҳарлардаги ижроси ва халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши котибиятини ташкил этиш масаласи жой олган.

Сессия кун тартибидаги яна бир масала вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланишга қаратилган.