Мамлакатимизда қайд этилган коронавирусдан ўлиш ҳолатлари нима учун дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан анча паст?

АОКА штабига келиб тушаётган саволлар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқиловнинг жавоблари:

- Тамоқдан суртма олиб текшириш усули беморнинг коронавирусдан холи бўлганини қанчалик аниқ кўрсата олади. Бу турдаги тестлар қай даражада ишончли?

— Ўзбекистонда СOVID-19 вирусини аниклаш учун ПЦР (полимепраз занжир реакцияси) ишлатилади. Бу усулнинг аниқлаш фоизи жуда юқори бўлиб, 90 фоиздан ошади.

- Мамлакатимизда қайд этилган коронавирусдан ўлиш ҳолатлари нима учун дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан анча паст?

— Муваффақиятнинг муҳим омилларидан бири Ўзбекистонда ўз вақтида ва қатъий карантин ва ўз-ўзини изоляциялаш чоралари кўрилди. Тиббиёт ходимлари фидокорона меҳнат қилди, халқаро тажриба ўрганилиб, амалиётда қўлланди.

- Карантиндан сўнг одамлар тиббий ниқобларни тақиб юришни давом этиши керак бўладими?

— Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига ва ўша даврдаги муайян ҳолатга боғлиқ бўлади. Ватандошларимиз шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, ижтимоий масофаланишга кўникишди ва ўйлайманки, тавсиялар қандай бўлишидан қатъий назар хавфсизлик қоидаларига амал қилишда давом этишади.