Марғилондаги савдо мажмуасида қотиллик содир этилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Марғилон шаҳрида қасддан одам ўлдириш жинояти содир этилгани ҳақида хабар берди.

Қайд этилишича, 2019 йил 15 октябрь куни соат 10:00 ларда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри марказида жойлашган "Ойгул" савдо мажмуасида фуқаро С.Т. (1999 йилда туғилган, ишчи) таниши Х.М. (1995 йилда туғилган, тадбиркор) ва унинг 3 нафар қариндошлари билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан Х.М.нинг кўкрак соҳасига бира маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

С.Т. процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.