“Марк Твен” нима дегани?
Америкалик машҳур ёзувчи Марк Твенни унинг жаҳон адабиёти дурдоналарига киритилган ўнлаб асарлари орқали яхши таниймиз.
Ёзувчининг асл исм-фамилияси - Самюэл Денгхорн Клеменс. У 1835 йил 30 ноябрда Американинг Флорида шаҳрида туғилган. Орадан бир неча йил ўтгач, оила Ганнибал шаҳрига кўчади. Кейинчалик бу унинг “Том Сойернинг саргузаштлари” китоби тасвирлари орқали тарихга киради.
1847 йилда отаси вафот этади. У ўзидан катта қарз қолдирганди. Қарзни тўлаш учун болалар ишлашга мажбур бўлишади. Тўнғич ўғил газета нашр қилишга қарор қилади. Ёш Самюэл эса унга мақолалар ёзиб беради. Унинг мақолалари тажрибали журналистларникидан ўткир ва долзарблиги билан ажралиб турарди.
Бироқ Самюэлни сувда саёҳат қилиш кўпроқ ўзига чорларди. Натижада Миссисипи бўйлаб сузувчи пароходга ўсмир лоцман бўлиб ишга ёлланади.
Кейинчалик у бу ҳаётида энг яхши дамлар бўлгани ва бутун ҳаёти давомида завқ билан шуғулланган касбга йўл очганини фахр билан гапиради.
Ана шу севимли касб туфайли унинг тахаллуси - “Марк Твен” пайдо бўлади. Марк Твеннинг маъноси дарё кемалари сузиши учун чуқурлиги етарли бўлган саёзликни англатаркан.
Т.Шомуродов тайёрлади.