“МИБ Пайариқ тумани бўлими бошлиғининг хатти-ҳаракатини оқламайман”

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи Алишер Зокиров бугун ўтказилган матбуот анжуманида шуни қайд этди:

– Шу кунларда ижтимоий тармоқларда, халқимиз ўртасида кенг муҳокама бўлаётган Мажбурий ижро бюроси Пайариқ тумани бўлими бошлиғининг ходимларни ҳақорат қилгани акс этган лавҳа бўйича шуни айтишим мумкинки, бундай йўл тутишга у ҳақли эмас ва буни оқламайман. Албатта, бошлиқ ходимларидан узр сўради. Лекин ҳозирда унинг фаолияти бўйича хизмат текшируви ўтказилмоқда ва текширув якуни билан ўз хулосамизни билдирамиз.