Нима учун баъзи шифокорлар совуқ тавсия этишади?

Совуқ сувли душ қабул қилиш нафақат жисмоний ҳолатни яхшилаб, иммунитетни ошириши, балки кайфиятга ҳам ижобий таъсир кўрсатиши аниқланди.

Совуқ душ баданда қон айланишини яхшилайди.

Асосий ички аъзолар ҳароратини тартибга солиш, ҳимоялаш ва тана ҳароратини меъёрда сақлаш учун қон оқимини асосий ички органларга йўналтиради. Шунингдек, организм ҳам рефлексли равишда мия ва муҳим органларни янги қон билан таъминлашга киришади, капиллярлар тозаланади. Бу бир вақтнинг ўзида танани қувватлантириб токсинлардан халос этади.

Совуқ душ қабул қилиш билан қандай натижаларга эришиш мумкин?

Кайфият кўтаринки бўлади, дофамин даражаси ошади.

Диққатни жамлаш қобилияти кучаяди.

Асаб тизими мустаҳкамланади. Стресс гормони ҳисобланган кортизол даражаси пасаяди. Депрессия хавфи камаяди. Совуқ душ руҳий тушкунликка қарши курашувчи ажойиб муолажа ҳисобланади. Мунтазам совуқ душ қабул қилиш депрессияни даволашда тиббий антидепрессант дори воситаларига қараганда самаралироқ натижаларни кўрсатади.

Организмнинг яллиғланиш жараёнлари сусаяди. Юз ва тана териси ёшаради.

Ортиқча вазн билан курашиш осонлашади.

Совуқ душ вазн йўқотишга ёрдам беради. Тадқиқотларга кўра, совуқ сув соғлом ёғ ҳужайралари шаклланишига ёрдам беради, бу эса липидлар - ортиқча калорияларни сақлайдиган, ошқозон ва белда тўпланадиган зарарли ёғларни йўқотади.

Совуқ сувли муолажаларни оз-оздан бошлаб, танани чиниқтириб бориш зарур. Агар кунига бир неча марта икки дақиқали совуқ душ қабул қилишни бошласангиз, ўзгаришлар ўзини кўп куттириб қўймайди. Бир ҳафтадан сўнг ижобий таъсирни ҳис эта бошлайсиз.