Олдин қурилади, кейин ҳужжат қилинади. Нега?

Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 18-сессиясида айтиб ўтилди. Аслида бу мутлақо қонунга зид ҳолат ҳисобланади. Фуқаролик ишлари бўйича вилоят судида ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмаларни бузиш билан боғлиқ 2603 та ёки 2019 йилга нисбатан 1600 дан зиёд ишлар кўриб тамомланган.

Детутат Азиз Аҳроровнинг қайд этишича, бундай ҳолатларда айрим мансабдорларнинг ҳам айби, хатоси мавжуд. Чунки улар ноқонуний қурилмаларга ҳам эгаликни эътироф этиш тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириб бермоқда. Бу эса турли салбий оқибатларни келтириб чиқармоқда.

- Ўринли масала кўтарилди, - деди вилоят ҳокими Э.Турдимов. - Мулкий низоларга сабабчи бўлган мансабдорларга кескин чоралар кўрилиши керак. Негаки, бугун Самарқандда аввал объектни қуриб, кейин ҳужжатлаштириш урфга кирган. Назаримда, бунга фуқароларда ҳар қандай қурилмага ҳужжат қилиб олиш мумкин, деган ишонч шаклланиб бормоқда. Қолаверса, ноқонуний қурилмага рухсат берган ёки ҳужжат расмийлаштирган мансабдорлар бу муқаррарлигини билиши керак.

Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси Байрамали Норов бу амалиёт мавжудлиги ва келгусида алоҳида эътиборга олинишини билдирди.