ОТМларда жорий ўқув йили учун контракт миқдори қанча?
Пандемия шароитида аҳолининг тўлов қобилияти пасайишини ҳисобга олиб, 2020/2021 ўқув йилида тўлов-контракт миқдори учун кундузги шаклда ўқийдиган барча талабаларга 10 фоиз чегирма берилиши маълум қилингандан сўнг кўпчилик бу имтиёз қандай қўлланиши ҳақида савол бермоқда.
Аввало айтиш жоизки, 10 % чегирма стипендия оладиган талабага ҳам, стипендия олмайдиган талабага ҳам бирдек қўлланади.
Талабаларга янада тушунарлироқ бўлиши учун аниқ жадвал асосида кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Юқоридаги жадвалда бакалавр кундузги шаклдаги таълим учун контракт миқдори акс этган.
👉 Магистратура контракт нархлари
Чегирмадан сўнг Ўзбекистондаги давлат ОТМларида стипендиясиз энг арзон конракт 5 миллион 771 минг сўмни ташкил қилмоқда. Маълумот учун, давлат ОТМларининг 80 фоизида айни шу миқдордаги контракт белгиланган.
Энг қиммат контракт эса 8 миллион 828 минг сўмни ташкил этмоқда (ЖИДУни ҳисобга олмаганда).
“Мазкур рақамлар расмий миқдор эмас, шунчаки, менинг ҳисоб-китобларим”, дея таъкидлайди Xushnudbek.uz.