Паст Дарғомда ота фарзанди таъминоти учун биратўла 22,8 минг доллар алимент тўлади 

Фуқаролик  ишлари  бўйича Самарқанд шаҳар судининг ижро ҳужжатига асосан, қарздор фуқаро Х.У.дан фуқаро Н.Н. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзанди учун даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундирилиши кўрсатилган. 

Алимент тўловлари ўз вақтида тўлаб борилмаган. Шу сабабли қарздорлик йиғилиб қолган. Бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздор отага алимент тўловларига бефарқлик билан қараш, фарзандни таъминотсиз қолдириш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши тушунтирилган. Қолаверса, унинг собиқ турмуш ўртоғи тўланмай келинаётган алимент пули ундириб берилишини сўраб мурожаат қилган. 

Бюронинг Паст Дарғом туман бўлими давлат ижрочиси Отабек Абдужалиловнинг маълум қилишича, олиб борилган ижро ҳаракатлари, тушунтиришлар натижасида қарздор тўламай келаётган алимент пулларини тўла тўлашини билдириб, 22 минг 850 АҚШ доллари кўринишида пулларни ундирувчи З.Т.га топширган. Шу тариқа ижро иши тамомланган.