Пайариқ туманида 4 ойда 10 миллиард сўмлик солиқ қарзлари МИБ томонидан ундирилган
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси маълумотларига кўра, Бюронинг Пайариқ туман бўлими томонидан жорий йилнинг 4 ойи давомида жами 119,3 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланиб давлат фойдасига 13,5 млрд. сўм ундирилган. Солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги 10,1 млрд сўмлик, маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги 1 224,8 млн. сўмлик, давлат божи ундириш тўғрисидаги 602,9 млн. сўмлик, тадбиркорлик субъектлари фойдасига қарз ундириш тўғрисидаги 40 643,5 млн. сўмлик, жисмоний шахслар фойдасига қарз ундириш тўғрисидаги 2 225,3 млн сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси амалга оширилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 6118-сонли Фармонининг 12-бандига асосан 2020 йил 1 декабрдан бошлаб, жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, давлат божлари, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлар ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни сотишга оид ижро ҳужжатлари бўйича келиб тушган маблағларнинг 50 фоиз миқдори “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун очилган ҳисоб рақамларига пропорционал тартибда йўналтирилиши белгиланган.
Бўлим томонидан ушбу Фармон талаблари тўлиқ бажарилиб, жорий йилнинг ўтган 4 ойи давомида жами 2 340,2 млн. сўм пул маблағлари ундирилиб, 1 170,1 млн. сўм қисми “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” учун йўналтирилган.
Бундан ташқари, ўтган давр мобайнида Бюро органи аралашуви натижаси жами 213 та алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича томонлар яъни эр ва хоти ўзаро ярашиб 213 та оила тикланишига эришилган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида бўлим томонидан ўтган 4 ой давомида суд қарори асосида қарздор жисмоний ва юридик шахслардан “Ҳудудгазтаъминоти” АЖ фойдасига 71,8 млн сўм, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 88,7 млн сўм ундирилган.