Қўқонда бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов ушбу ҳодиса юзасидан баёнот берди.

Маълум бўлишича, 2019 йил 28 октябрь куни соат 15:00ларда Қўқон шаҳар Туркистон кўчасида яшовчи Н.Ғ. (1967 йилда туғилган, тадбиркор) турмуш ўртоғи ва 1 нафар ўғли яшаш уйида хона ичига тарқалган ис газидан заҳарланиб вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.