Қўшработ туманида 75 ўринга мўлжалланган боғча қурилиб, 24 та иш ўрни яратилди
- 10.04.2019 08:41
- 199
- Самарқанд
Ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашда мактабгача таълим тизимининг аҳамияти беқиёсдир. Тадбиркор Эшбек Бўтаев Қўшработ туманининг “Бойтўп” маҳалласида хусусий мактабгача таълим муассасасини фойдаланишга топширди.
Маҳаллий тадбиркор ташаббуси билан 1 миллиард 700 миллион сўм маблағ эвазига қисқа муддат ичида бунёд этилган замонавий мактабгача таълим муассасасида келажакда билим, иқтидори ва меҳнати билан ватанимизнинг муносиб давомчилари бўлиб етишадиган авлод тарбияланади.
Мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросимида иштирок этганлар янги ташкил этилган 2 қаватли, 75 ўринга мўлжалланган тарбия масканида жажжи болажонларга яратилган шарт-шароитлар билан танишишди. Эътирофли жиҳати шундаки, ушбу мактабгача таълим муасасасининг фаолият бошлаши натижасида 24 нафар қишлоқ аҳолиси учун янги иш ўринлари яратилди.