Қўшработда ўғри ушланди
- 25.04.2021 09:49
- 432
- Жиноят ва жазо
Жорий йилнинг 23 апрель куни Қўшработ тумани ИИБга Намуна маҳалласида яшовчи Қ.Т. ариза билан мурожаат қилиб, 22 апрель куни соат 22:00 ларда яшаш уйига номаълум шахс калит танлаш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасидаги шкафдан 9 миллион сўм пулларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинганлигини билдирган ва жиноятчига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу ўғирлик жиноятини Қўшработ тумани Қўролос МФЙда яшовчи, 1989 йилда туғилган Т.Ш. содир қилганлиги аниқланди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.