Самарқанд туманида муаммолар йўқми?

Туманда “Аёллар дафтари”га киритилганлар 100 фоиз, “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган йигит-қизларнинг 93 фоизи рўйхатдан чиқарилган.
Бу халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 37-сессиясида туман ҳокими Носир Мавлоновнинг ҳисоботида қайд этилган.

Н.Мавлоновнинг таъкидлашича, ҳудудда тадбиркорлик субъектлари сони 5 344 тани (ўтган йилга нисбатан 127 фоиз), шундан кичик бизнес субъектлари 3 567 тани ташкил этмоқда. Жорий йилнинг 2-чорагида 1139 та янги субъект ташкил этилган.
Натижада жорий йилнинг 6 ойи якуни билан маҳаллий бюджет тушумлари 36,1 миллиард сўм бўлган ёки режага нисбатан 7,2 миллиард сўм ортиғи билан бажарилган. Йил якуни билан маҳаллий бюджетга тушумлар прогнозга нисбатан 16,9 миллиард сўм кўп бўлиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, ярим йилликда 68 миллиард сўмлик 26 та инвестиция лойиҳалари фойдаланишга қабул қилиниб, 231 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Амалда эса 108,6 миллиард сўмлик 28 та, дастурлардан ташқари 60,9 миллиард сўмлик 36 та лойиҳа фойдаланишга қабул қилинган. Биргина ушбу йўналишда 571 та янги иш ўрни яратилган.
Хорижий инвестиция ўзлаштирилиши бўйича 6 миллион долларлик режа ўрнига 11,2 миллион чет эл сармояси олиб кирилган.

Албатта, туманда ютуқлар билан бирга муайян камчиликлар ҳам бор. Мисол учун, ўтган 6 ойда эскпорт режаси 87,2 фоизга бажарилган. Яъни, 64 та экспортёр корхона хорижга 33 миллион ўрнига 28,8 миллион долларлик маҳсулот чиқарган. Шунингдек, ҳудуддаги 49 та мактабнинг бор-йўғи 9 таси 1 ва ундан паст коэффициентда, 91 фоизида эса таълим жараёни икки навбатда ташкил этилган.
Туманда “Аёллар дафтари”га киритилганлар 100 фоиз, “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган йигит-қизларнинг 93 фоизи рўйхатдан чиқарилган.
Қайд этилган масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама этилди.