Самарқанд вилояти Кенгашининг ўттизинчи сессияси бошланди
Айни пайтда вилоят ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўттизинчи сессияси ўтказилмоқда.
Унда қуйидаги масалалар муҳокама этилиши белгиланган:
- вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Ходжаевнинг “Вилоятдаги махсус иқтисодий зоналарда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг ижроси, махсус иқтисодий зоналар фаолиятини такомиллаштириш, инвесторлар дуч келаётган муаммолар ва уларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳисоботи;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармони ижроси бўйича вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти бошлиғи Д.Нарзиқуловнинг ҳисоботи ҳақида;
- вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Д.Жуманиёзовнинг “Вилоятда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом бола туғилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи ҳақида;
- вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Шукуровнинг “2021 йилда Самарқанд вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-5048-сонли қарори асосида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи ҳақида;
- Жомбой тумани ҳокими Қ.Собировнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастурининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;
- вилоятдаги акциядорлик тижорат “Агробанк”, Халқ банки ва “Микрокредитбанк” томонидан имтиёзли кредитларни ажратилиши ҳамда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлари тўғрисида”ги ҳисоботлари ҳақида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳақида;
- вилоят прокурори, 2-сектор раҳбари Р.Машариповнинг “Вилоятни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан 2021 йил II чораги учун ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида” ҳисоботи;
- Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида;
- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2020 йил 22 майдаги 43/8-сонли қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида;
- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида.