Самарқандда 65 кишида коронавирус аниқланди, 86 нафар бемор касалликдан фориғ бўлди

🔺 2021 йил 31 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 157 136  (+742) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

- 79 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

- 24 нафари Андижон вилоятида,

- 15 нафари Бухоро вилоятида,

- 19 нафари Жиззах вилоятида,

- 13 нафари Қашқадарё вилоятида,

- 13 нафари Навоий вилоятида,

- 17 нафари Наманган вилоятида,

- 65 нафари Самарқанд вилоятида,

- 17 нафари Сирдарё вилоятида,

- 26 нафари Сурхондарё вилоятида,

- 69 нафари Фарғона вилоятида,

- 18 нафари Хоразм вилоятида,

- 116 нафари Тошкент вилоятида,

- 251 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча республикамиз бўйича 683 нафар, шундан Самарқанд вилоятида 86 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 149 273 нафарга етди, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.