Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда портлаш оқибатида 7 та транспорт воситаси ёниб кетди

Бугун, 20 ноябрь куни суюлтирилган газ ташишга мўлжалланган автомобилнинг ёниб, портлаши оқибатида яқин атрофдаги бир нечта транспорт воситалари ҳам ёниб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Бугун соат тахминан 03:30 ларда Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Ғузор” А-378 автомобиль йўлининг 33-километрида жойлашган “Тимур ГАЗ” МЧЖга тегишли автомашиналар тураргоҳида ҳаракатсиз турган, суюлтирилган газ ташишга мўлжалланган “MAN” русумли юк автомашинасида номаълум сабабларга кўра, ёнғин келиб чиқиб, юкхонага ўтган ва автомашинадаги суюлтирилган газ портлаган. Оқибатда ушбу автотураргоҳда турган, суюлтирилган газ ташиш учун мўлжалланган 2 та “MAN” ва 1 та “ЗиЛ” русумли автомашиналар ҳамда “DAF” ва “ЗиЛ” русумли юк автомашиналари, шунингдек, “Hyundai” русумли экскаватор ёниб кетган.

Ҳодиса содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи, ФВВ ходимлари ва тез тиббий ёрдам автомашиналари жалб қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчиларнинг бир нафари тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат этган.