Самарқандда Ёшлар парламентига номзодлар танланди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бугун бўлиб ўтган ўнинчи сессиясида Олий Мажлис Сенати ҳузурида ташкил этилаётган Ёшлар парламенти аъзолигига номзод тақдим этиш масаласи кўриб чиқилди.

Муҳокамалар давомида қуйидаги номзодлар Ёшлар парламенти аъзолигига тавсия этилди:

Джуракулов Шохрух Давронович – халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати;

Алибеков Шохрух Жуманиёзович - халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати;

Ахмедов Шахзод Фарход ўғли - халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгаши депутати;

Казаков Аброр Илхом ўғли - халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгаши депутати;

Носирова Махлиё Осраревна - халқ депутатлари Тойлоқ тумани Кенгаши депутати;

Сафаров Илёс Ихтиёрович - халқ депутатлари Жомбой тумани Кенгаши депутати.