СамИСИ талабалари каналда оқиб келаётган қизни қутқаришди
- 07.02.2020 14:25
- 645
- Самарқанд
2020 йилнинг 5 февраль куни соат 19:40 да Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманидан оқиб ўтувчи Дарғом каналидан ўспирин қиз қутқариб қолинди.
Каналда оқиб келаётган қизга ўқишдан чиқиб, уйига қайтаётган СамИСИ талабалари Рўзимурод Мардонов ва Сарвар Маҳаммадиевлар ёрдам беришган.
Талабалар қизнинг аҳволи ёмонлигини сезган ҳолда уни тезда Паст Дарғом тумани тиббиёт бирлашмасига олиб келишади ҳамда воқеа ҳақида туман ИИБ ходими Б.Жумаевга хабар беришади.
Туман ИИБ назорат инспектори Б.Жумаев маълумотларига қараганда, ҳозирда қизнинг аҳволи яхши.
СамИСИ матбуот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!