Саудия Арабистони коронавирус муаммосига бағишланган G20 форматидаги фавқулодда саммит чақирди

Саудия Арабистони ҳукумати келгуси ҳафтада “Катта йигирматалик” давлатларини фавқулодда саммитга чақирди. Йиғилиш масофадан туриб, онлайн тарзида ўтказилиши кутилмоқда.

“Саудия Арабистони G20 давлатлари раҳбарлари билан келгуси ҳафтада COVID-19 пандемияси муаммоси ва чора-тадбирларига бағишланган фавқулодда виртуал саммит ўтказиш учун мулоқот боғламоқда”, дейилган саммит сайти хабарида.

Саудия Арабистони пандемиянинг салбий оқибатларини қисқартириш учун халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият олиб бориши маълум қилинган.

P.S. Саудия Арабистони жорий йилда G20 мамлакатларининг вакил мамлакати ҳисобланади.