Сирли денгиз
Мармар денгизи сайёрамизда энг кичкина сув ҳавзаси ҳисобланади. Аммо унинг ноёблиги фақат бунда эмас.
Ҳажмининг узунлиги 280 километр ва эни 80 километр бўлишига қарамасдан, ўртача чуқурлиги 1370 метрлиги кишини ҳайратга солади. Бунинг устига, у жуда хавфли: ўта юқори кучдаги зилзилага мойиллиги туфайли тез-тез ер силкиниши ва даҳшатли довул рўй бериб туради.
Оғирлиги бир тонна танга
Австралияда қадимдан танга чиқариб келинаётган Preth Mint танга цехида оғирлиги бир тонна олтин танга ясалди.
Унинг бир тарафида Елизавета II нинг, иккинчи томонида кенгурунинг тасвири туширилган. Рекорд катталигидаги пул белгисининг айланаси 80, қалинлиги 12 сантиметр. Илгари бундай улкан танга фақат лойиҳа эди. Ҳозирги танга тўлиқ амалдаги баҳога эга: Австриянинг бир миллион долларига тенг ҳолда, аслида 57,34 миллион доллар туради.
Пичоқлардан... фаришта
Ҳа, Буюк британиялик рассом Альфи Рэдли 100 мингта пичоқдан фаришта ҳайкалини яратди. Уни тайёрлашга икки йил вақт кетган. Материаллари оддий ошхона пичоқлари, илгари улар жиноятчилар томонидан фойдаланилган.
Бу ишда рассомга суддан кейин металларни қайта ишлаган Шропшира лабораториясининг Британ маркази катта ёрдам берди.
Т.Шомуродов тайёрлади.