"Супер-контракт" нархлари арзонлашиши кутилмоқда

Яқинда қабул қилиниши режалаштирилаётган Давлат қабул комиссияси қарори билан "супер-контракт" нархлари арзонлашиши кутилмоқда. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев телеграм каналида маълум қилди.

Бунга сабаб супер-контракт нархлари стипендиясиз тўланадиган контракт миқдорига нисбатан белгиланар экан.

Шунчаки мисол учун:

Ўтган йили супер-контракт миқдори 11 миллион сўмнинг 15 баробари, яъни 165 миллион сўм этиб белгиланган бўлса, жорий йилда 1 йиллик стипендия миқдори (4,8 миллион сўм) чегириб ташланиб, 6 миллион 200 минг сўмнинг 15 баробари, яъни 93 миллион сўм этиб белгиланади.

Бошқача айтганда, супер-контракт миқдорлари қуйидагича камаяди:

10 баробарда - 48 миллион сўмга;

15 баробарда - 72 миллион сўмга;

20 баробарда - 96 миллион сўмга;

25 баробарда - 120 миллион сўмга.

Фақат биргина жиҳати, жорий йилдан бошлаб Давлат қабул комиссияси супер-контрактнинг фақат минимум миқдорини белгилаб беради. Олий таълим муассасалари шу минимумдан кам бўлмаган ҳолатда супер-контракт нархини ўзлари мустақил белгилаш ҳуқуқига эга бўлади.

Лекин шунда ҳам барибир ўтган йилгидан арзонроқ бўлса керак. Яна ҳам ким билсин, кутайликчи, бир гап бўлар.