Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Светафор ишламагани сабаби айтилди

Кеча, 5 июль куни Zarnews сайтида Самарқанд шаҳридаги кўчаларда, жумладан Бўстонсарой ва У.Турсунов кўчалари чорраҳасида светафор ишламаётгани ҳақида фотосуратлар берилган эди. Ушбу материал юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати қуйидаги жавобни йўллади:

Самарқанд вилояти махсус эксплутация монтаж корхонаси маълумотномасига кўра, 2019 йил 5 июль куни электр энергиясида узилиш сабабли Самарқанд шаҳар Бўстонсарой-Турсунов кўчалари кесишган чорраҳасидаги светафор ишламаган. Шаҳар электр тармоқлари корхонасидан электр линиясидаги носозликлар бартараф этилгандан сўнг светафорлар белгиланган тартибда ишлаши таъминланган.