Тест синовларида энг кўп четлатилганлик ҳолати Қашқадарёда аниқланди
Республикадаги 64 та объектда (47 та стадион ва 17 та хиёбонда) тест синовлари 1-сменада соат 08:00 да бошланиб, 11:00 да тугади ва 2-сменада 17:00 да бошланиб, 20:00 да тугади.
Тест синовларида бир кунда иштирок этиши режалаштирилган 117 000 нафар абитуриентдан 111 280 нафари (95,1 %) қатнашди.
10 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати 37 градусдан юқори бўлганлиги сабабли, иштирок этишга рухсат берилмади.
Жами 5 574 нафар абитуриент тест синовига келмади.
61 (+4) нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида: 49 (+6) нафари телефон, 8 (+1) нафари шпаргалка, 4 (+1) нафари бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлгани учун киритилмади.
Имтиҳон жараёнида тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли 75 (+3) нафар абитуриент четлатилди.
Энг кўп ҳолат Қашқадарё вилоятида аниқланиб, 15 (+11) нафари телефон ва электрон қурилмалар, 2 нафари тест материалларини олиб чиқишга уринганлиги учун четлатилди.
4 сентябрдаги тест синови натижаларининг таҳлили, айрим ҳудудлардаги абитуриентлар нисбатан юқори балл тўплаганини кўрсатди.
Жумладан:
Қашқадарё вилоятида 10 470 та абитуриентдан 156 нафари ёки 1,5 %;
Қорақалпоғистон Республикасида 5 889 та абитуриентдан 76 нафари ёки 1,3 %;
Тошкент шаҳрида 18 706 та абитуриентдан 126 нафари ёки 0,7 %;
Хоразм вилоятида 6 970 та абитуриентдан 100 нафари ёки 1,4 % – 162,5 балл ёки 86 %дан юқори тўплаган.
Видеокузатув штабларида Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия оператив ходимлари иштирок этди.