Туркияда ИД амири ҳибсга олинди
- 01.09.2020 21:06
- 252
- Хориж
Ислом давлати (ИД) террорчилик ҳаракати (Ўзбекистонда тақиқланган) амири Туркияда ҳибсга олинди. Бу ҳақда 1 сентябрь куни Туркия Ички ишлар вазири Сулейман Сойлу маълум қилди.
“Жиддий мақсадларни режалаштирган, ИД амири Туркияда ҳибсга олинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимини табриклайман”, деб ёзди Сойлу ўзининг Твиттер саҳифасида.
NTV телеканали билан суҳбатда бўлган Сойлу ИД амирининг исмини айтди. Унинг исми Маҳмуд Озден эканлиги ва ҳибсга олиш тадбири Истанбулда бўлиб ўтганлиги маълум қилинди.
Ички ишлар вазирининг сўзларига кўра, Туркиядаги террорчилар етакчиси қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошириш ва Туркия сиёсатчиларини ўғирлаб Сурияга жўнатиш учун бир гуруҳ жангариларни тайёрлаган.
Теглар:
Туркия