Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Россиянинг Белгород чегара ҳудудида жанглар. АҚШ ва Эрон махфий музокаралар олиб борган. Россияда сайлов яқин, Путинга эса рақиб йўқ
🔹 Россия ОАВ Белгород чегара ҳудудида жанглар кетаётганини хабар қилмоқда. Ҳозирда Белгород чегара ҳудудида янги ҳужумлар содир бўлмоқда.
🔹 Илон Маскнинг ноқонуний ўғли топилди. Кениялик одам ўзини машҳур тадбиркорнинг ўғли деб атаган. Қашшоқликда яшаётган эркак сўзларини исботлаш учун бир нечта фотосуратлар илова қилган ва онаси 90-йилларда тадбиркор қолган Кения меҳмонхоналаридан бирида менежер бўлиб ишлаганини айтган.
🔹 АҚШда ФҚБ ўқув марказида содир бўлган портлашда 16 киши жароҳат олди.
🔹 Россия Украинадаги можаро бўйича музокаралар жараёнига қўшилиши керак бўлади. Бу ҳақда Швейцария ташқи ишлар вазири айтган. Унинг таъкидлашича, Украина бўйича Швейцарияда бўлиб ўтадиган конференциядан мақсад Россия томонини унда иштирок этишга жалб қилиш. Аввалроқ Путин Украина бўйича музокараларга тайёрлигини маълум қилганди.
🔹 2024 йил январь ойида АҚШ ва Эрон Уммонда биринчи махфий музокараларини ўтказгани маълум бўлди. АҚШ музокараларидан мақсад Теҳронни хусийлар ҳужумини тўхтатишга ундаш бўлган.
🔹 Япониядаги Киото шаҳрининг бир қисми маҳаллий гейшаларни сайёҳлар томонидан оммавий равишда таъқиб қилиши сабабли ёпилади. Илгари бундай хатти-ҳаракатлар учун жарима солинган. Аммо бу сайёҳларга таъсир қилмаган.
🔹 Латвия Бош вазири Эвика Силина Россия ва Болтиқбўйи давлатлари ўртасида темир парда пайдо бўлишини маълум қилди.
🔹 Польша президенти самолёт билан боғлиқ муаммоларга дуч келди. Дуда АҚШдан қайтишда фойдаланиши керак бўлган ҳукумат "Боинг"и носоз бўлиб чиқди.
🔹 Дания ҳукумати армиядаги ёшлар сонини кўпайтирмоқчи ва аёллар учун ҳарбий хизматни мажбурий қилмоқчилиги айтилмоқда. Ҳозирча бу ихтиёрий. Шунингдек, расмийлар эркак ва аёллар учун муддатли ҳарбий хизматни тўрт ойдан ўн бир ойгача оширишни режалаштирмоқда.
🔹 Россияда президентлик сайловларига ҳозирлик авжида. Икки кундан кейин Россияда президентлик сайловлари бошланади. Владимир Путин ғолиб деб эълон қилинишига ҳеч кимда шубҳа қолмаган. Номзодлар орасида унинг ҳақиқий рақиблари йўқ.
🔹 Варшава ҳукумати яқин йилларда бошпана ва бомба бошпана жой қуриш учун 30 миллион долларга яқин маблағ ажратмоқчи.
🔹 Африкада кўплаб какаони қайта ишлаш заводлари ёпилди. Какао ўсимлиги нархининг ошиши Кот-д'Ивуар ва Ганадаги бир қатор йирик қайта ишлаш заводлари ишини тўхтатган. Бу шоколад ишлаб чиқарувчилар учун катта муаммолар келтириши аниқ.
🔹 Тожикистон Европа Иттифоқидан 2021 йилдан 2024 йилгача ЕИнинг кўп йиллик индикатив дастурининг (КИД) биринчи босқичини амалга ошириш жараёнида республикадаги лойиҳалар учун 91 миллион евро олди. ЕИ КИД 2014 йилда Марказий Осиё мамлакатлари учун қабул қилинган.