Ямандаги аэропорт яқинида портлаш содир бўлди, қурбонлар бор
Яман жанубидаги Аден шаҳридаги халқаро аэропорт яқинида содир бўлган портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳатланди. Яраланганлар орасида беш кишининг аҳволи оғир, деб хабар берди РИА Новости агентлигига хавфсизлик манбаси.
Кеча, 30 октябрь куни кечқурун Яманнинг вақтинчалик пойтахти халқаро аэропортига кираверишда бомба ўрнатилган автомобиль портлагани маълум бўлди.
Яманда 2014 йил августидан бери ҳукумат кучлари ва ҳутий исёнчилар ўртасидаги қарама-қаршилик давом этмоқда. Араб Республикаси ҳукуматини Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция қўллаб-қувватламоқда.
Унинг ўз позицияларига қилган ҳужумларига жавобан, ҳутийлар қироллик бўйлаб портловчи модда ва ракетали учувчисиз самолётларни учирди.
2017 йилда яманлик исёнчилар мамлакатнинг турли қисмларида ҳукумат назорати остидаги ҳудудларга ҳужумларини кучайтириб, пойтахт - Санода ҳукуматни қўлга олди.
Яман президенти Абд Раббу Мансур Ҳодий ва унинг тайинланган амалдорлари исёнчиларга қарши курашни давом эттириб, Аден шаҳрида муқобил ҳукумат марказини тузди.