Бир йилда 199 гектар майдондаги ноқонуний уй-жойлар бузилди
Қишлоқ хўжалиги майдонларида ноқонуний қурилмаларни буздириш тартиби қандай? Ҳозиргача ҳолат билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича қандай ишлар амалга оширилди? Ноқонуний эгаллаб қурилган уй-жойда аҳоли яшаётган бўлса, уй-жой бузилмайдими? Бу соҳа ходимларига энг кўп берилаётган саволлар қаторига киради.
Таҳлилларга кўра, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасининг ҳудудий бўлимлари иш юритувига 2020 ва 2021 йилнинг ўтган давригача кўрсатилган тоифадаги 4 598 та ижро ҳужжати келиб тушган. Улар бўйича жами 815,16 гектар ер майдонида қурилган иморатларни буздириш юзасидан ижро тадбирлари амалга оширилган.
Ижро ҳужжатларида кўрсатилган, ноқонуний қурилган 3 949 та уй-жойларда аҳоли мунтазам яшаб келаётганлиги маълум бўлди. Шундан 3 107 та уй-жой маҳалла таркибида массив шаклида ноқонуний қурилган, 837 таси эса маҳалла четларида қурилган уй-жойларни ташкил қилган. Ўтказилган тадбирлар давомида 65 та ноқонуний қурилган уй-жойга маҳаллий ҳокимликлар томонидан ер участкасига эгалик ҳуқуқи берилган. 1774 та ноқонуний уй-жойда яшовчи фуқаролар билан шартномалар тузилган ҳолда уларга электр энергияси ўтказиб берилган, 91 таси табиий газ тармоғига улаб берилган, 629 та ноқонуний қурилмада аҳоли яшамайди. Уларнинг 232 таси тўлиқ қуриб битказилган, уй-жойнинг 282 тасини қурилиши тугалланмаган уй-жойларни, 115 таси пойдевор қисми ёки бошланғич қурилиш қилинган қурилмаларни ташкил қилади.
2020 йил ва жорий йил 30 апрелигача ушбу ижро ҳужжатлари юзасидан 646 таси амалда ижро қилинган. Жами 199,35 гектар ер майдонида қурилган ноқонуний қурилмалар бузилиб, ер майдони ҳокимлик захирасига қайтарилган. Мажбурий буздириш тадбирлари амалга оширилган 105 та ноқонуний қурилмаларни аҳоли яшаб келган уй-жойлар, шундан 62 таси маҳаллалар ичкарисида (массивларда) жойлашган уй-жойлар, 43 таси маҳалла четида қурилган уй-жойлар ташкил қилган.
Шу билан бирга, кўрсатилган даврда аҳоли яшамаётган 532 та ноқонуний қурилмалар, шу жумладан 108 та қурилиши тўлиқ якунланган уй-жойлар, 248 та қурилиши якунланмаган қурилмаган ва 185 та пойдевор қисми ёки бошланғич қурилиш қилинган қурилмалар мажбурий тартибда буздирилди.
Ҳозиргача қадар ноқонуний эгаллаб олинган жами 870,63 гектар ер майдонини қайтаришга доир 478 та ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро тадбирлари амалга оширилди. Кўрсатилган даврда 382 та ижро ҳужжатининг амалда ижро қилиниши таъминланган ва 771,54 гектар ноқонуний эгаллаб олинган ер майдонининг тегишлилигича хокимлик захирасига, фермер хўжаликларига ва кластер корхоналари тасарруфига қайтарилди.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг 2020 йил 2 мартдаги қарздор А.П. томонидан 0.08 гектарда ноқонуний қурилган уй-жой бинолари МИБ Жомбой туман бўлими томонидан қарздорга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган ҳолда бузилиши таъминланди. Самарқанд тумани Чумчуқли маҳалласида қарздор И.Д. томонидан ноқонуний қурилган уй-жой мажбурий тартибда буздирилди. Каттақўрғон тумани Муллатоғай маҳалласида жавобгар М.А. томонидан ноқонуний қурилган қурилиш ихтиёрий муддатда жавобгар томонидан бузиш ишлари олиб борилди. Каттақўрғон туманида фуқаролик ишлари бўйича суднинг қарорига асосан қарздор Д.К. томонидан туманнинг Мойбулоқ массивида ноқонуний эгаллаб олинган 1 гектар ер майдони туман ҳокимлиги захирасига қайтарилди.
Мақсуд Мамасолиев,
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси бўлим инспектори.