ФВВ: Самарқандда 9 ёшли боланинг ҳаёти қутқариб қолинди
- 29.11.2019 18:12
- 291
- Hodisa
2019 йилнинг 28 ноябрь куни соат 21:00 да Самарқанд шаҳри Суғдиёна мавзесида истиқомат қилувчи фуқаро З.М. вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, фарзанди, 2010 йилда туғилган А.Ж. уй ичида қамалиб қолганлиги тўғрисида хабар берди.
Мазкур мурожаат юзасидан бошқарма қутқарув отряди воқеа жойига зудлик билан етиб борди. Шундан сўнг қутқарувчилар махсус асбоб-анжомлар ёрдамида хонадоннинг темир эшигини очиб кирди.
Ҳодисага аниқлик киритилганда, хонадон эгасининг эътиборсизлиги боис газ плитасидаги қозоннинг таги ўчирилмаган. Бунинг оқибатида тутун ҳосил бўлиб, уй ичида ётган болакай хушини йўқотган.
Ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида ёнғин содир бўлиши мумкин бўлган хонадон ҳамда унинг ичида қолган бола омон қолди.
O'xshash xabarlar
So'nggi yangiliklar
Aholi manfaatlarini himoya qilish - bosh maqsadimiz
- 56 daqiqa avval
- Samarqand
Qo‘shqo‘rg‘ondagi otishma
- Bugun, 11:54
- Mutolaa
Hayot tuprog‘iga qorishgan oltin
- Bugun, 10:05
- Mutolaa
Shafqatsiz hayvonlar
- Kecha, 19:57
- O'qing, qiziq!