Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди
- 27.08.2019 11:50
- 366
- Jinoyat va jazo
Самарқанд вилояти Иштихон тумани Митан шаҳарчасида яшовчи 47 ёшли М.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 15 август куни Боёвут туманида яшовчи, 27 ёшли А.Х. Сирдарё тумани “Матонат” МФЙ ҳудудида унга 2 нафар фарзандларини олий ўқув юртларига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 15000 АҚШ долларини олганлигини ва берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Х. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Teglar:
firibgarlik