Ўзи хоҳламаса-да номзоди кўрсатилганлар депутат бўлгач партия билан алоқани узади

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилояти кенгаши раиси М. Усмоновнинг «Зарафшон» газетаси мухбири саволларига жавоблари

1.Бугун чинакамига изланиб, янгиликларни фаолиятига жорий этиб борган сиёсий кучгина эл назаридан қолмайди, дастурий мақсадларини қўллаб-қувватловчилар сони кун сайин ортиб бораверади. Сиз раҳбарлик қилаётган партияда бу борада аҳвол қандай?

2. Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган бугунги сиёсатда халқ билан яқин мулоқотда бўлиш, одамларнинг дарду ташвиши билан яшаш, муаммоларига ечим излаш устувор аҳамият касб этяпти.

3. Албатта, сайлов кампанияси бошланишига ҳали вақт бор. Аммо партиялар уни анча аввал бошлагани аниқ...

4. Аксарият ҳолларда сайловдан сўнг партия ва депутат ўртасидаги алоқа узилади. Бунинг сабаблари нимада деб ўйлайсиз?

5. Партиянинг вилоят ёки туман кенгаши фаолиятсиз ёки партия билан алоқани узган депутатларга қандай чоралар кўрди? Депутатликдан чақириб олиш билан боғлиқ чора нима учун қоғозда бору амалда қўлланилмайди?

6. Олдинда турган сайловлардан кейин ҳам шундай бўлмаслиги учун нималарга эътибор қаратиш керак, деб ҳисоблайсиз? Ва бу борада Сиз раҳбарлик қилаётган сиёсий партия томонидан нима ишлар қилинмоқда?

 

1. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилояти кенгашида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини қўллаб-қувватловчилар сони кун сайин ошиб бормоқда. Бугунги кунда вилоятимизда 29 минг нафар партия аъзолари мавжуд.

Маълумот учун айтиш мумкинки, бундан беш йил олдин партиямизнинг қарийб 50 мингга яқин аъзолари мавжуд эди. Ўша пайтда рақамлар кетидан қувилган, аъзолар номигагина қабул қилинган. Биз аъзоларни инвентаризация қидик ва салкам 50 фоиз азоларни сафимиздан чиқардик. Сабаби улар партия билан алоқасини узган, вафот этганлар ҳам статистика ҳисоботларда қолаверган.

2. Партиямизнинг ҳар бир туман ва шаҳар кенгашлари қошида Жамоатчилик қабулхоналари мавжуд. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатларида, ҳар ойда бир марта вилоят кенгаши раисининг кўчма сайёр қабулли ҳамда партия томонидан ўтказилиб келаётган лойиҳаларда бу ўз ифодасини топмоқда.

3. Партиямиз жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарликни бошлаб улгурди. Дастлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига, ўз навбатида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатлигига номзодлар захираси шакллантирилди.

4. Тўғри ҳамма депутатлар эмас, балки ўзи хоҳламай, номзоди кўрсатилган депутатлар билан шундай ҳолат кузатилади.

5. Бу йил сайлов бошқача бўлади. Келгуси йилдан ҳокимият ва Кенгаш алоҳида-алоҳида бўлинади. Демак маҳаллий кенгашлар депутатлиги учун ҳам кураш авжига чиқади. Ким кўп депутатлик ўрнига эга бўлса Кенгашни ўша партия бошқаради. Шундай экан биз депутатликкка номзодларни танлашда билимли номзодларни танласак албатта кўзлаган мақсадимизга етамиз.

6. Биз янги сайланган депутатларни партия билан алоқасини узмаслиги учун ҳар бир номзодга билан индивидуал ёндашаяпмиз. Мисол учун, улар эртага депутат бўлса партияга нима беради, партия электоратини қўллаб-қувватлай олишига ишонганимиздан кейин номзод сифатида кўрсатамиз.

Яшириб нима қилдик, олдинги сайловларда номзодлар захираси шакллантирилмаган, сайлов бошланишида шоша-пиша номзодлар қўйилаверган, улар бошқа партия аъзоси бўлса ҳам. Бу йил январдан номзодлар устида иш олиб бормоқдамиз.

Ё.Гадоев ёзиб олди.