Самарқанд вилояти Кенгашининг 34-сессияси бошланди

Самарқанд вилояти ҳокимлигида халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессияси ўз ишини бошлади.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

- “Зарафшон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Ф.Ражабовнинг вилоятда 2021-2023 йилларга мўлжалланган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мелиорация объектларини таъмирлаш ва тиклаш Дастури юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳисоботи;

- Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи М.Қурбоновнинг 2021 йилнинг 5 ойи давомида давлат хизматлари кўрсатилиши ҳолати бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти;

- Халқаро молия институтлари иштирокида Каттақўрғон шаҳри ичимлик ва оқова сув тизимларини модернизация қилиш ҳамда Самарқанд вилоятининг 6 та туман марказлари ва шаҳарчаларида оқова сув тизимларини қуриш лойиҳаларини тасдиқлаш тўғрисида;

- бошқа масалалар.