Тошкентдаги каналдан бир йигитнинг жасади топилди. Бош прокуратура ҳолатни ўрганмоқда
- 18.03.2020 09:21
- 191
- Hodisa
Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан маълум қилинишича, “Facebook” ижтимоий тармоғида 2020 йилнинг 14 февраль куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шаршара кўчасида Миллий гвардия ходимлари бир нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходими деб тахмин қилинаётган шахснинг ортидан қувганлиги ҳақида хабар тарқалган.
Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарга кўра, Миллий гвардия ходимлари таъқибидан қочган мазкур шахс ўзини Бўрижар каналига ташлаган ва орадан икки ҳафта ўтгач, ушбу каналдан унинг мурдаси топилган.
Қайд этилишича, мазкур шахснинг Миллий гвардия ходимларидан қочишига унинг мазкур туманда яшовчи бир аёл билан жанжаллашгани сабаб бўлган.
Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Teglar:
suvda cho‘kish