18 ноябрь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўн еттинчи сессияси бўлади
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов 11 ноябрь куни «Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ ўн еттинчи сессиясини чақириш тўғрисида» қарор қабул қилди.
Унда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўн еттинчи сессияси 2020 йил 18 ноябрь куни соат 9:00 да чақирилиши белгиланди.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:
- Паст Дарғом тумани ҳокими Ш.Худойбердиевнинг Паст Дарғом туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2020 йилга мўлжалланган дастури ижроси тўғрисидаги ҳисоботи;
- «Зарафшон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Ф.Ражабовнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мелиорация объектларини таъмирлаш ва тиклаш лойиҳалари тақдимоти ҳамда вилоятда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ҳолати ва бу борадаги вазифалар ижроси юзасидан ҳисоботи;
- вилоятда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом бола туғилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи тўғрисида;
- «Фахрий мураббий» орденига номзодларни танлаб олиш, уларнинг фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш бўйича Самарқанд вилояти танлов комиссияси томонидан тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш тўғрисида;
- инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланган ҳолда ажратиб берилган ер участкалари бўйича инвестиция лойиҳаларининг якуний ишга тушиш муддатларини белгилаш, шунингдек, инвестиция мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаган лойиҳалар таҳлили;
- бошқа масалалар.