Айни пайтда вилоят ҳокимлигида халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги ўн учинчи сессияси ўтказилмоқда
Сессия кун тартибида депутатлар томонидан қуйидаги масалалар муҳокама этилиши белгиланган:
- вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ф.Абиловнинг вилоятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари сунъий ўсишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралари тўғрисида;
- “Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ директори К.Юсуповнинг “2021-2023 йилларга мўлжалланган ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини комплекс ривожлантириш дастури”га вилоят бўйича киритилаётган лойиҳалар ҳамда ичимлик суви ва канализация хизматлари тарифлари юзасидан тақдимоти;
- вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи С.Усмоновнинг умумий ўрта таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишлари юзасидан тақдимоти;
- халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида;
- халқ депутатлари вилоят Кенгашида бўшаб қолган ўринларга сайлов ўтказиш тўғрисида.