Бразилияда бир кеча-кундузда салкам 55 минг нафар фуқаро коронавирус инфекциясига чалинди
- 20.06.2020 21:55
- 84
- COVID-19
20 июнь ҳолатига Бразилияда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1 032 0913 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Тақдим этилган маълумотга кўра, сўнгги кеча-кундузда мамлакат бўйлаб 54 771 нафар янги коронавирус ҳолати қайд этилган. Мазкур ҳолат мамлакат учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Мамлакатга пандемия кириб келгандан буён жами 48 954 бемор коронавирус инфекцияси оқибатида қўрбон бўлди, 507 200 нафар бемор тузалди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа