Энди тадбиркор ташқи савдо операцияларини амалга оширишда ҳеч қандай ғовга учрамайди
Президентимизнинг 2019 йил 5 февралда «Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Бу мамлакат ташқи савдо операцияларини амалга оширишда тадбиркорлик субъектлари дуч келаётган ортиқча бюрократик тартиб-тамойилларни бартараф этиш имконини беради.
Қарорда 2019 йил 1 мартдан бошлаб, тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишда - банклар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) талабларидан келиб чиқади. Ариза берувчиларни масофадан туриб идентификация қилиш учун шарт-шароит бўлганда таъсисчилари Ўзбекистон резидентлари ҳисобланган тадбиркорларга уларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида банк ҳисоб рақамларини масофадан туриб очиши мумкин. Масофавий банк хизмати ривожланиши фуқароларнинг банкларга бўлган ишончини янада оширади ва аҳоли ўзи истаган банк мижозига айланади.
2019 йилнинг 1 январь ҳолатига банк ҳисоб варақларини масофадан бошқарадиганлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 1 баробарга ошиб, 3,4 миллион кишини ташкил қилди. Шундан банк пластик карточкалари ва банк депозит ҳисоб варақлари бўйича банк ҳисоб варақларини масофадан бошқарадиган жисмоний шахслар сони 7,6 миллион кишидан ортиқни, юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар сони 360 минг кишини ташкил этди.
Ушбу қарор Ўзбекистоннинг халқаро доирадаги мавқеини янада мустаҳкамлаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Зеро, республикамизда банк ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш бўйича ҳуқуқий ва меъёрий база яратилган. Бу ўз ўрнида, масофавий банк хизматларини ривожланишига кенг йўл очиб беради.
Дилшод УМРЗОҚОВ,
Марказий банк Самарқанд вилоят бош бошқармаси бош мутахассиси.