Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Иштихон “Обод қишлоқ”ларидаги объектлар фойдаланишга топширилди

Иштихон туманида "Обод қишлоқ" дастури асосида Шейхларкент, Бўстон ва Халқобод қишлоқларида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Жумладан, мазкур қишлоқларда 3 та умумтаълим мактаби, иккитадан қишлоқ оилавий поликлиникаси ва мактабгача таълим муассасаси таъмирланди, Бўстон тез ёрдам шохобчаси янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди. Обод қишлоқларда 3 та сув иншооти қурилиб, 9,5 километрга ичимлик суви тармоғи тортилди, қишлоқлардаги 483 та кам таъминланган оилаларнинг уй-жойлари таъмирланди.

Дастур асосида Шейхларкент қишлоғида 48 хонадондан иборат 4 қаватли, 10 та кам таъминланган оила учун янги уйлар қурилди. Бугун эса туманда дастур асосида бажарилган ишлар ва янги қурилган объектлар фойдаланишга топширилди.