Латвия университети делегацияси Самарқандга келди
- 18.12.2019 17:01
- 55
- Таълим
Самарқанд ветеринария медицинаси институтида Латвия табиий фанлар ва технологиялар университети делегацияси меҳмон бўлди.
Делегация аъзолари институт мутасаддилари билан учрашув ўтказиб, Латвия табиий фанлар ва технологиялар университетидаги таълим жараёнлари, янги йўналишлар, имкониятлар ва икки томонлама Алмашинув дастури хусусида маълумот беришди.
Болтиқбўйи мамлакатлари орасида, қолаверса, Европада ўзига хос нуфузга эга мазкур олий таълим муассасаси СамВМИнинг яқин ҳамкорларидан бири саналади. Алмашинув дастури бўйича мунтазам алоқалар йўлга қўйилган бўлиб, институт талабалари Латвиядаги ушбу олий таълим даргоҳига шартнома асосида ўқишга юборилади, ўқитувчи-профессорлар малака ошириб қайтишади.
Учрашувда ҳамкорликнинг янги босқичлари муҳокама қилинди.
СамВМИ ахборот хизмати.