Нуробод туманида Англияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нуробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Э.Х. гўёки Англия давлатидаги фирмада ишловчи танишлари ёрдамида 5 нафар фуқарони ушбу давлатга ишга юборишини ваъда қилиб, уларнинг 10 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.